“Интер” ўз майдонида “Лацио”га ютқазиб қўйди

Италия чемпионатининг 29-туридан ўрин олган “Интер” – “Лацио” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Жузеппе Меацца” стадионида бўлиб ўтган баҳсда римликларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 12-дақиқасида Сергей Милинкович-Савич меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Бу гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб берди.

Шу тариқа, ушбу ғалабадан сўнг “Лацио” очколарини 48тага етказиб олган ҳолда бешинчи ўринга кўтарилиб олди. “Интер” (53) эса учинчи ўринда қолди.

А Серия, 29-тур

Интер – Лацио 0:1 (0:1, 0:0)

Гол: 0:1 – 12 Милинкович-Савич.

Интер – Ханданович, Миранда, Д`Амброзио (Кандрева, 79), Шкриньяр, Асамоа, Валеро (Наингголан, 74), Брозович, Политано, Весино, Кейта Бальде (Жоау Мариу, 84), Перишич.

Лацио – Стракоша, Ачерби, Баштуш, Луис Фелипе, Луис Альберто (Пароло, 67), Лулич (Дурмиси, 87), Лейва, Милинкович-Савич, Ромуло, Корреа (Кайседо, 27), Иммобиле.

Интер Италия чемпионати Лацио
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Жеко "Рома"да қоладими? Фонсека бунга ойдинлик киритди
16:03
"Ювентус" ва "Атлетико" клублари "Порту" футболчиси учун курашишади
05:54
Лукаку 104 кг тош босади. "Интер" унга ўзига ҳос талаблар қўйган
13:07