Андрей Фёдоров: Олдинда бизни жуда муҳим ва масъулиятли ўйинлар кутмоқда

“Локомотив” – “Навбаҳор” учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Андрей Фёдоров қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

- Бугунги учрашувда қайд этилган натижадан жуда ҳам мамнунман. 1-тур ўйинида унча яхши чиқмаган жиҳатларни бугунги баҳсда яхши ижро эта олдик. Иккинчи бўлимни айниқса, жуда яхши ўтказганимизни таъкидлай оламан.

Биринчи бўлимда эса ўзимизнинг позицион хатоларимиз эвазига ўйинимиз унча қовушмади. Лекин танаффусда буни муҳокама этиб олдик ва натижада иккинчи бўлимни маъромидагидек ўтказдик. Энг асосийси эса – рақиб дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқдик.

Олдинда бизни жуда муҳим ва масъулиятли ўйинлар кутмоқда. Бугун биз олдиндаги учрашувлар олдидан яхши тадорик кўриб олдик, - деди мутахассис. 

Ўқилган: 2151
Андрей Фёдоров Локомотив Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Шомуродов гол урган ва Афонин тўлиқ ўйнаган баҳсда “Ростов” ғалаба қозонди
07:48
Мбаппе – дунёнинг энг қиммат ўйинчиси, Месси тўртинчи, Роналду эса 20-ўринда
18:20
Суперлига. "Локомотив" клуби "Қўқон-1912"га ютқазди, "Пахтакор" эса "Насаф"ни йирик ҳисобда таслим этди
18:18