"Бавария" клуби бош мураббий лавозимига Моуриньо номзодини кўриб чиқмоқда

"Бавария" клуби раҳбарияти Жозе Моуриньога жиддий қизиқиш билдирмоқда. Германия клуби жорий мавсум якунига етгандан кейин португалиялик мутахассисни бош мураббий лавозимига қўйишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида Footmercato нашри маълумот бермоқда.

"Бавария" клубининг айни пайтдаги устози Нико Ковач жамоани 2018 йилнинг ёзидан буён бошқариб келмоқда. Мюнхенликлар кеча қайд этилган дуранг натижадан кейин миллик чемпионатдаги пешқадамликни бой беришди. Клуб ЕЧЛ 1/8 финал босқичида "Ливерпуль"га мағлубиятга учраб (0:0, 1:3) мусобақани тарк этган.

Моуриньонинг охирги иш жойи "Манчестер Юнайтед" клуби эди. Манкунианликларни мутахассис 2018 йилнинг декабр ойига қадар бошқариб келди. Бундан аввал португалиялик мураббий "Челси", "Реал", "Интер", "Порту", "Униан Лейриа" ва "Бенфика" клубларини бошқарган.

Ўқилган: 1485
Бавария Германия чемпионати Жозе Моуринью

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Боруссия" Дортмунд стадиони коронавирусга қарши курашиш марказига айлантирилади
11:14
Нойер “Бавария”дан йилига 20 млн евро маош сўрамоқда
21:28
“Хоффенхайм” Моанес Даббур трансферини эълон қилди
16:46