"Ювентус" Киннинг голи эвазига "Эмполи"ни доғда қолдирди

Италия чемпионатининг 29-туридан ўрин олган "Ювентус" – "Эмполи" учрашуви ўз якунига етди. "Альянц Стэдиум"да кечган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувда ҳисоб 72-дақиқага келиб очилди, захирадан майдонга тушганига кўп бўлмаган Мойзе Кин туринликларни олдинга олиб чиқди. Мазкур гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб берди.

Шу тариқа, "Кекса синьора" очколарини 78тага етказиб олган ҳолда пешқадамликни янада мустахкамлади.

А Серия, 29-тур

Ювентус – Эмполи 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 72 Кин.

Ювентус – Шченсни, Кьеллини, Алекс Сандро (Спинаццола, 61), Жоау Канселу, Ругани, Пьянич, Матюиди (Кин, 69), Бентанкур, Жан, Бернардески (Касерес, 84), Манджукич.

Эмполи – Дронговски, Ди Лоренцо, Делль`Орко, Майетта (Паскуаль, 80), Паяч (Учан, 79), Траоре, Крунич (Аккуа, 80), Беннасер, Весели, Фариас, Капуто.

Ўқилган: 1139
Италия чемпионати Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Дуглас Коста узоқ вақтга сафдан чиқди
08:23
Эмре Жан “Ювентус”ни тарк этмоқчи
18:27
Марио Манжукич океанортига кетади
06:22