“Ростов” сўнгги дақиқадаги гол эвазига “Урал”ни мағлуб этди

Россия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган “Ростов” – “Урал” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Ростов-Арена”да бўлиб ўтган ўйинда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 10-дақиқасида Алексей Ионов ростовликларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим дебютида Отман Эл-Кабир мувозанатни тиклади. Барчаси дуранг натижага қараб кетаётган бир вақтда мезбонлар сўнгги дақиқадаги стандард ваизятдан унумли фойдаланиб уч очкони қўлга киритишди.

Ушбу баҳсда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 68-дақиқада майдонга тушди.

РПЛ, 21-тур

Ростов – Урал 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 10 Ионов, 1:1 – 52 Эл-Кабир, 2:1 – 90+3, автогол Погребняк.

Ростов – Песьяков, Паршивлюк, Мевля, Сигурдссон, Чернов, Норманн, Еременко (Попов, 84), Ионов (Зайнутдинов, 68), Зуев, Новосельцев, Сигурдарсон (Шомуродов, 68).

Урал – Годзюр, Меркулов, Кулаков, Страннберг, Поляков, Эл-Кабир, Димитров (Араторе, 85), Бумаль, Бавин, Бикфалви, Погребняк.

Огоҳлантиришлар: Паршивлюк (15), Зуев (67), Погребняк (79), Норманн (86).

Ўқилган: 1344
Легионерларимиз Россия чемпионати Элдор Шомуродов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Дюзба фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин
16:33
16 июндан Москвада спорт тадбирларига ташриф буюриш мумкин бўлади
10:01
Россияда ёзги трансфер мавсуми 26 июлдан 17 октябргача давом этади
06:06