“Барселона” Мессининг дубли эвазига “Эспаньол”ни таслим этди

Испания чемпионатининг 29-туридан ўрин олган “Барселона” – “Эспаньол” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Камп Ноу”да бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашув майдон эгаларининг устунлига ўтган бўлсада, вазиятларни голга айлантиришда аниқлик етишмади. Охир-оқибат 76-дақиқага келиб кўк-аноранглилар ўз мақсадларига етишдилар.

Лионель Месси ўзи ишлаб олган жарима зарбасини голга айлантириб, ҳисобни очди. 89-дақиқада Месси Малком томонидан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Шу тариқа, “Барса” очколарини 69тага етказиб олган ҳолда якка пешқадамликда давом этмоқда. “Эспаньол” (34) эса 14-ўринда қолди.

Ла Лига, 29-тур

Барселона – Эспаньол 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 71 Месси, 2:0 – 89 Месси.

Барселона – тер Стеген, Нелсон Семеду (Серджи Роберто, 59), Пике, Альба, Лангле, Артур (Малком, 59), Бускетс, Ракитич, Коутиньо (Видаль, 82), Суарес, Месси.

Эспаньол – Лопес, Льюис Лопес, Налдо, Росалес, Эрмосо, Санчес (Алфа Семеду, 78), Марк Рока, Гранеро, Мелендо (Гарсия, 65), Педроса, Иглесиас (У Лэй, 64).

Огоҳлантиришлар: Санчес (69), Гранеро (73), Педроса (87).

Ўқилган: 2615
Барселона Испания чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Сурхон" ўз майдонида "Бунёдкор"га имкон қолдирмади
19:57
“Реал” ўз майдонида “Атлетик”ни мағлуб этолмади
08:52
U-19 ОЧ-2020 саралаши. Ўзбекистон термаси Афғонистондан устун келди
21:23