"Манчестер Юнайтед" – "Уотфорд" 2:1. Шарҳ, статистика ва видео

Англия чемпионатининг 32-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Уотфорд" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, "қизил иблислар"нинг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, тиниб-тинчимас Маркус Рэшфорд 28-дақиқада бирга-бир чиқиб ҳисобни очди. Томонлар кичик ҳисобда танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда аниқроғи, 72-дақиқада Марсьяль "МЮ"нинг иккинчи голини урди. Ўйин охирларида Дукуре меҳмонларнинг битта жавоб голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Сульшер шогирдлари навбатдаги уч очкони қўлга киритишди.

Англия чемпионати, 32-тур
Манчестер Юнайтед – Уотфорд 2:1
Голлар: 1:0 – 28 Рэшфорд, 2:0 – 72 Марсьяль, 2:1 – 90 Дукуре.
"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Шоу, Джонс, Смоллинг, Янг, Мата (Лингард, 63), Эррера (Перейра, 63), Матич, Погба, Марсьяль (Рохо, 77), Рэшфорд.
"Уотфорд": Фостер, Янмат (Фемения, 55), Мазина, Бритос, Кабаселе, Перейра, Капу, Хьюз (Саксесс, 81), Дукуре, Деулофеу (Грэй, 73), Дини.
Огоҳлантиришлар: Хьюз (17), Мазина (82), Перейра (90).

*****


*****

Ўқилган: 1972
Англия чемпионати Видео Манчестер Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Гвардиола Магуайрдан воз кечди
03:26
Моуриньо Ндомбеле билан можаро ҳақида: Бунақа бўлгани йўқ. Мен барча 5 та ўзгаришни ишлатишга мажбур эмасман
01:16
Лофтус-Чик бир мавсумда 10 та гол урган сўнгги 27 йил ичидаги илк "Челси" тарбияланувчиси
01:40