Одил Аҳмедовнинг голи “Шанхай СИПГ”га ғалаба олиб келди. Видео

Хитой чемпионатининг 3-туридан ўрин олган “Хэбэй Чайна Форчун” – “Шанхай СИПГ” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Langfang City Sports Center” стадионда бўлиб ўтган ўйинда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 9-дақиқадаси Элкесон шанхайликларни олдинга олиб чиқди. 73-дақиқада Аюб Эл Кааби мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. 80-дақиқада Ли Шэнлундан узатмани қабул қилиб олган Одил Аҳмедов жарима майдонига ёриб кирди ва кучли зарбаси билан жамоасига уч очко келтирган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, “Шанхай СИПГ” юз фоизлик натижа билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Хитой Суперлигаси, 3-тур

“Хэбэй Чайна Форчун” – “Шанхай СИПГ” 1:2 (0:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 9 Элкесон, 1:1 – 73 Эл Кааби, 1:2 – 80 Аҳмедов.

Хэбэй Чайна Форчун: Гэн Сяофэн - Маскерано, Цзян Чжипэн, Жэнь Хан, Чао Юйхао - Фэн Ган, Чан Чэндун, Ин Хунбо - Эл-Кааби, Дун Сюэшэн, Гао Хуацзэ.

Шанхай СИПГ: Янь Цзюньлин - Хэ Гуань, Фу Хуан, Вэй Чжэн, Ши Кэ - Элкесон, Аҳмедов, Лин Чуанъи, Юй Хай, Цай Хуэйкан - Халк.


Легионерларимиз Одил Аҳмедов Хитой чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бенитес Хитойдан йилига 15 млн евро маошлик таклиф олди
07:41
«Персеполис» Қатарда аламли мағлубиятни қабул қилиб олди ва сўнгги ўринга тушиб кетди
22:54
Сурия терма жамоаси Тошкентда
13:36