"Манчестер Сити" сафарда "Фулхэм"ни енгди ва чемпионлик учун яна қадам ташлади

Англия чемпионатининг 32-туридан ўрин олган "Фулхэм" ҳамда "Манчестер Сити" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 0:2 ҳисоби қайд этилиб, "шаҳарликлар"нинг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, Бернарду Силва 5-дақиқада ҳисобни очди. 27-дақиқага келиб эса, Серхио Агуэро "Сити"нинг иккинчи голини киритди.

Жамоалар танаффусдан сўнг бошқа гол уришмади. Мазкур икки тўп амалда ўйин тақдирини ҳал қилди ва "Сити"га жуда муҳим 3 очкони тақдим этди.

Энди Гвардиола шогирдларида чемпионлик учун янаям қисқароқ йўл қолди.   

Англия чемпионати, 32-тур
Фулхэм – Манчестер Сити 0:2 (0:2, 0:0)
Голлар: 0:1 – 5 Бернарду Силва, 0:2 – 27 Агуэро.
Фулхэм – Рико, Фосу-Менса, Кристи, Чемберс, Ле Маршан, Сессеньон, Замбо-Ангисса, Бабел (Макдоналд, 88), Кэрни (Шюррле, 70), Айите (Кебано, 64), Брайен.
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Отаменди, Лапорт, Зинченко, де Брюйне (Фернандиньо, 75), Гюндоган, Бернарду Силва, Сильва, Стерлинг (Марез, 88), Агуэро (Габриэл Жезус, 57).
Огоҳлантиришлар: Кристи (67), Ле Маршан (80).

Ўқилган: 1177
Англия чемпионати Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бирданига уч нафар футболчи АПЛ тўпурари бўлишди
04:04
Гвардиола – АПЛнинг апрель ойидаги энг яхши мураббийи
16:55
“Ливерпуль” ҳужумчиси билан янги шартнома имзолади
14:03