"Локомотив" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қийинчилик билан енгди. Шарҳ, онлайн ва видео

Coca Cola Суперлига 2-туридан ўрин олган "Локомотив" — "Навбаҳор" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ушбу саҳифа орқали ўйинни матнли трансляция қилиб бордик.

Coca Cola Суперлига, 2-тур

“Локомотив” – “Навбаҳор” 1:0 (1:0, 0:0)

Гол
: 1:0 - 62 Абдухолиқов.

“Локомотив” – 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Анзур Исмоилов, 10.Сардор Мирзаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов (Филипп Райевац, 90+3), 14.Азизбек Амонов (71.Арслонмурод Аманов, 55), 17.Хусниддин Ғофуров, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев, 77.Диёр Туропов (8.Жамшид Искандеров, 90), 88.Игорь Йелич.

“Навбаҳор” – 1.Ўткир Юсупов, 6.Остон Ўрунов (70.Аббос Ғуломов, 46), 7.Азим Аҳмедов, 8.Шаҳзод Шайманов, 9.Иван Соловёв, 11.Александр Касян, 15.Обид Жўрабоев (5.Славко Лукич, 14), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 30.Абдужамол Исроилов (Баҳодир Насимов, 72), 32.Жаҳонгир Меҳмонов.

Огоҳлантиришлар: Ўрунов (12), Тўхтахўжаев (30), Исмоилов (40), Аҳмедов (80), Косян (90+2)

***

90+4'. Ўйин якунланди 

90+3'. "Локо"да ўзгариш: Абдухолиқов ўрнига Райевац майдонга тушди

90+2'. Косян ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ карточка олди

90'. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди

90'. "Локомотив"да ўзгариш: Диёржон Туропов ўрнига Жамшид Искандеров майдонга тушди

87'. "Навбаҳор" вакиларининг кетма-кет зарбаларини ҳимоячилар бартараф этишди

85'. ЗАРБАААА! Мирзаевнинг узатмасидан сўнг Абдуҳолиқов 16 метрдан кучли зарба йўллади. Юсупов жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди

83'. Хавфли вазият! Ғофуров деярли дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди, бироқ унинг зарбасини Юсупов қайтариб юборди

80'. Азим Аҳмедов майдон марказидаги қўполлиги учун огоҳлантирилди

79'. ЗАРБАААА! Аббос Ғуломов қулай вазиятга чиқиб борди ва дарвоза томон кучли зарба берди, аммо унга аниқлик етишмади

77'. Мезбонларнинг яна бир жарима зарбаси хавфли чиқди, бироқ тўп ҳеч кимга тегмай майдон ташқарисига чиқиб кетди

72'. "Навбаҳор"да сўнгги ўзгариш: Абдужамол Исроилов ўрнига Баҳодир Насимов майдонга тушди

69'. Жаҳонгир Меҳмонов қўпол ҳаракати учун сариқ карточка олди

62'. ГООООООЛ! Абдухолиқов! Жарима зарбасини мезбонлар голга айлантиришди, жарима майдонига узатилган тўпни Йелич дарвозабон майдонига узатди, у ерда Темурхўжа рақиб ҳимоячиларидан илдамроқ ҳаракат қилиб, ҳисобни очди

55'. "Локо"да ўзгариш: Азиз Амонов ўрнига Арслонмурод Аманов тушди

52'. "Локо"дан хавфли вазият! Туропов фаоллик кўрсатиб жарима майдонига узатма амалга оширди, қайтган тўпни Ғофуров жарвозага аниқ йўналтира олмади

46'. Иккинчи бўлим бошланди

46'. "Навбаҳор"да иккинчи ўзгариш: Остон Ўрунов ўрнига Аббос Ғуломов майдонга тушди

***

45+2'. Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб 0:0

45'. Хусниддин Ғофуров рақибига нисбатан ўта қўпол ўйнади, бироқ бу ҳолат ҳакамнинг назаридан четда қолди

43'. Бурчакдан узатилган тўп "Локо" дарвозасидан жой олди, бироқ дарвозабонга нисбатан қўпол ҳаракат учун ўйин тўхтатилди

42'. "Навбаҳор" яна қарши ҳужумга ўтиб кетди, бу сафар Исмоилов яхши ўйнади

40'. Соловёвнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

40'. Ўрунов ажойиб ҳаркат билан рақибн иортда қолдирди ва Касянни қулай вазиятга чиқарди.  Аммо уни Анзур қўполлик ишлатиб тўхтатиб қолди ва сариқ карточка олди

38'. Мезбонларнинг узоқ давом этган ҳужуми Йеличнинг зарбаси билан якун топди, аммо тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди

33'. "Локо" дарвозабони жарима майдони ичида қалтис ҳаракат қилди, бироқ меҳмонлар ҳужумчиси ундан фойдалана олмади

30'. Ислом Тўхтахўжаев қарши ҳужумни тўхтатиб қолди ва сариқ карточка олди

26'. ЗАРБААААА! Жарима майдонига узатилган тўп ҳимоячига тегиб дарвоза томон йўл олди, Илёсов иккита уринишда тўпни мадйондан чиқариб юборди

25'. Жарима майдонидан қайтган тўпга Азим Аҳмедов кучли зарба берди, бироқ унинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди

22'. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Сардор Мирзаев боши билан дарвозага йўллади, бироқ уни Юсупов эгаллаб олди

18'. "Локо" футболчилари рақиб жарима майдонида бир нечта хавфли ҳужумларни содир этишди

14'. "Навбаҳор"да мажбурий ўзгариш: Жўрабоев ўрнига Славко Лукич тушди

12'. Остон Ўрунов ва Зоттев ўртасида жанжал юзага келди, натижада Остонга сариқ карточка кўрсатилди 

8'. "Навбаҳор"нинг навбатдаги уриниши бесамар кетди

7'. Обид Жўрабоев Ғофуров билан тўқнашувда жароҳат олди

6'. Дастлабки дақиқаларда меҳмонлар фаол кўринишмоқда

1'. Ўйин бошланди!

0'. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" ўйинидан кейин автоҳалокатда вафот этган иккита наманганлик мухлис хотирасига бир дақиқалик сукут сақланди

0'. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

ФОТО: t.me/uzpfl

*****

Темирхўжа Абдухолиқовнинг 62-дақиқадаги голини томоша қилинг:

Локомотив Навбаҳор Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



anvar5599@mail.ru 20:04 30/03/19
Бугун кимдир ютадими ўзи?

Мазву бўйича

Клопп “Ювентус”дан тушган таклифга розилик бермади
18:07
Лига Кубоги. “Пахтакор” ва АГМК ярим финалда
21:16
Жалолиддин Машарипов: Гуруҳдаги энг шиддатли ўйинларни Саудия Арабистони билан ўтказсак керак
16:17