АПЛ, 28-тур. «Челси» Лондон дербисида «Тоттенхэм»ни енгди, «Арсенал»да йирик ғалаба

Англия чемпионатининг 28-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз якунига етди.

«Арсенал» Лондонда «Борнмут»ни қабул қилди. «Эмирейтс» стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Майдон эгалари сафида Месут Ўзил, Генрих Мхитарян, Лоран Косьельни, Пьер-Эмерик Обамеянг ва Александ Ляказетт ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйган бўлишса, меҳмонларнинг ягона жавоб тўпига Лис Муссе муаллиф бўлди.

Турнинг марказий ўйини ҳам пойтахтда кечди. «Челси» ўз майдонида «Тоттенхэм» билан куч синашди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар даҳлсиз қолди. Иккинчи бўлим дебютида Педро Родригес мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, ўйин якунланиши арафасида Киран Триппьер ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Шу тариқа, «Тоттенхэм» 60 очко билан учинчи ўринда қолди, «Арсенал» (56) ундан кейинги ўринда бораётган бўлса, «Челси» (53) 6-поғонада турибди.

Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

АПЛ, 28-тур
Арсенал – Борнмут 5:1 (2:1, 3:0)
Голлар: 1:0 – 4 Ўзил, 2:0 – 27 Мхитарян, 2:1 – 30 Муссе, 3:1 – 47 Косьельни, 4:1 – 59 Обамеянг, 5:1 – 78 Ляказетт.
Арсенал – Лено, Дженкинсон, Папастатопулос, Монреаль, Колашинац (Ивоби, 57), Мхитарян (Ляказетт, 64), Торрейра, Озил, Гендузи, Косьельни, Обамеянг (Денис Суарес, 71).
Борнмут – Боруц, Мифем, Аке, Смит (Рико, 70), Клайн, Айб (Дэниэлс, 56), Серман, Фрэйзер (Серридж, 80), Гослинг, Кинг, Муссе.
Огоҳлантиришлар: Кинг (32), Папастатопулос (36), Торрейра (69), Дэниэлс (77).

Челси – Тоттенхэм 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 57 Педро, 2:0 – 84, автогол Триппьер.
Челси – Кабальеро, Рюдигер, Давид Луиз, Алонсо, Аспиликуэта, Ковачич (Лофтус-Чик, 77), Канте, Азар (Виллиан, 60), Жоржиньо, Педро, Игуаин (Жиру, 84).
Тоттенхэм – Льорис, Алдервейрелд, Триппьер, Дэвис, Санчес, Эриксен, Ламела (Льоренте, 70), Уинкс, Сиссоко (Роуз, 85), Кейн, Сон Ҳин Мин (Лукас Моура, 80).
Огоҳлантиришлар: Давид Луиз (90), Кейн (90).

Англия чемпионати Карло Анчелотти Тоттенхэм
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Арсенал" сафарда кичик ҳисобда "Эвертон"га ютқазиб қўйди. Шарҳ, статистика ва видео
19:49
"Арсенал" Лондонда "Ньюкасл"га имкон қолдирмади ва учинчи ўринга кўтарилиб олди
06:03
Англия чемпионати, 33-тур. Бугун "Челси" – "Вест Хэм" ўйини бўлади
19:29