"Хоффенхайм" Бундеслига тарихида илк бор ушбу кўрсаткични қайд этди

«Хоффенхайм» клуби Германия чемпиоантининг 27-тури доирасида кечган баҳсда «Байер»ни йирик ҳисобда (4:1) мағлуб этди.

Юлиан Нагельсман бошчилигидаги жамоа ушбу мавсум иккинчи бор леверкузенликларни йирик ҳисобда доғда қолдирди. Шу тариқа, «Хоффенхайм» Бундеслига тарихида «Байер»ни бир мавсумда икки бор йирик ҳисобда енгган илк клубга айланди.

Биринчи даврада ҳам 4:1 ҳисоби қайд этилганди. Қизиғи шундаки, ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс кетма-кет учинчи бор 4:1 ҳисоби билан якунланди. Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида «Байер» худди шу ҳисобда зафар қучганди.

Ўқилган: 1000
Байер Германия чемпионати Рекордлар Хоффенхайм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Боруссия Д" бош мураббийи бўлишга асосий даъвогар маълум
20:48
Флик "Унион" билан 2:0 ҳақида: Меҳнат эвазига қўлга киритилган ҳақли ғалаба
03:29
Нойер янги келган дарвозабон билан кўришишни истамади
02:16