А Серия. 29-тур анонси билан танишинг

ФИФА кунларидан сўнг миллий чемпионатлар ўйинлари давом эттирилмоқда. Кеча “Кьево” ва “Кальяри” жамоалари ўртасидаги баҳс билан бошланган А Сериянинг 29-тур ўйинлари бугундан яна давом этади.

Бугунги дастурдан учта ўйин ўрин олган. Мусобақада жон сақлаб қолиш учун курашаётган “Удинезе” ўз майдонида “Женоа”ни қабул қилади. Турнир пешқадами “Ювентус” Туринда “Эмполи” билан баҳсга киришади. Аутсайдерга қарши ўйин мезбонларга ортиқча қийинчилик туғдирмаса керак.

“Милан” бу турда “Сампдория” уйига сафар қилади. Бу ўйин қизиқиқарли ўтиши тайин, миланликлар ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш олиб бораётган бўлишса, майдон эгалари Европа Лигаси учун талабгор бўлиб туришибди.

Турнинг марказий ўйини эртага бўлиб утади, унда “Рома” клуби “Наполи”ни қабул қилади. Раньери қўл остига ўтган римликлар аста-секин ўйинларини кучайтириб боришмоқда, “Наполи” эса чемпионлик учун умидини сақлаб қолган саноқли жамоалардан бири бўлиб қолмоқда.

Яна бир қизиқарли баҳс душанба тунидан бўлиб ўтади. Учнда “Интер” клуби ўзида “Лацио” билан куч синашади.

Интер Италия чемпионати Лацио Милан Наполи Рома Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Лукаку: А Серияда ўйнашни орзу қиламан, аммо...
17:49
«Милан» сафарда «Кьево»ни таслим этди
07:13
“Рома” ёзда “Ливерпуль”нинг икки футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
11:34