Фарҳод Абдуллаев Қатарда VAR тизими бўйича семинар ўтказмоқда

Қатарда VAR тизимини амалда қўллаш бўйича ФИФА ва IFAB семинари бўлиб ўтмоқда. Семинарда Аргентина, Австрия, Озарбайжон, Чили, Колумбия, Кипр, Дания, Эквадор, Миср, Грузия, Греция, Эрон, Иордания, Мальта, Мексика, Парагвай, Словакия, Тайланд ва Туркия мамлакатлари вакиллари иштирок этишмоқда. Ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев Мануэль Навваро (Швейцария), Майк Вандерост (Голландия) ва Субҳиддин Моҳд Солиҳ (Малайзия) билан биргаликда мазкур семинарни олиб бормоқда. 

Семинарни ўтказишдан асосий мақсад - VAR тизими бўйича ҳакамлар ва ҳакам ёрдамчиларига таълим беришдан иборат. Семинарда шунингдек, VAR тизимини амалда қўллаш бўйича миллий ассоциациялар томонидан амалга оширилиши керак бўлган беш босқичдан иборат чора-тадбирлар муҳокама қилинади. 

Бундан ташқари, VAR тизими бўйича ишлайдиган ҳакамларни ФИФА инструкторларини жалб қилган ҳолда 9 ой давомида ўқитиш ва уларга лицензия бериш масалалари кўриб чиқилади.

ОФК фаолиятига доир Ҳакамлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ОФКда мураббийлик таълимини ривожлантириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда, эртага конференция ўз ишини бошлайди
12:03
Эрон ФФ терма жамоанинг янги бош мураббийини таништирди
14:42
Сурия терма жамоаси Тошкентда
13:36