Ҳамиджон Актамов: Ариагнер Смит Медина ҳали янада ёрқинроқ ўйин кўрсатади

“Қизилқум” – АГМК учрашувидан сўнг мезбонлар устози Ҳамиджон Актамов қуйидагича фикр билдирди:

- Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий бошқарувидаги жамоага қарши баҳс олдидан бироз ҳаяжон бор эди. Мана 2-тур ўйинини ўтказдик. Секин-аста футболчилар формага кириб боришмоқда. Бугун ғалаба қилишимиз шарт эди, буни уддалай олдик. Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз.

Смит Медина ёш бўлса-да анча техникаси яхши футболчи. Бугун ўзидан яхши таассурот қолдира олди. Ишонаман, у ҳали янада яхши ўйин намойиш этади, - деди мураббий.

Қизилқум Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Илдар Сакаев: Дебютант бўлсак-да муносиб ўйин кўрсатишга интилдик
20:20
"Андижон" – "Динамо": Хосиновнинг 16-дақиқадаги голи
17:50
Бугун Суперлигада 8-тур учрашувлари старт олади
10:07