Тошкентда мураббийлик билимларини янгилаш бўйича ЎФА ўқув-курслари бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда фаолият олиб бораётган мураббийларга таълим бериш билан бирга уларнинг билимларини мунтазам равишда янгилаб бориш йўлида ҳам кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
 
Жумладан, мураббийлар учун билимларни янгилаш бўйича ЎФАнинг биринчи модул ўқув-курслари бўлиб ўтмоқда. Мазкур курсларда Дмитрий Ким инструктор сифатида, Даврон Қудратуллаев эса координатор сифатида фаолият юритяпти.
 
Шу йилнинг 29 апрель - 2 май кунлари мазкур курсларнинг иккинчи модули бўлиб ўтади. Унда мураббийлар амалий ва назарий имтиҳонлар топширишади. Имтиҳонлардан муваффақиятл ўтган мураббийлар уч йил давомида мураббийлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин бўлади.
Ўқилган: 1240
Маҳаллий мураббийлар ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Осиё клублар мусобақаларида энг йирик ғалабага 26 йил тўлди
01:31
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда машғулотларни давом эттирмоқда (фото)
19:46
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. “Металлург” “Янгиер”ни мағлуб этди
04:09