БЎСМ тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик тизимидаги БЎСМ ва ИБЎСМларда спортнинг футбол тури билан шуғулланувчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионатини ташкил этмоқда.

Мусобақаларга қуйидаги ҳудудлар мезбонлик қилади:

Андижон вилояти (5-10 август) 2007 йилда туғилганлар ўртасида

Фарғона вилояти (12-17 август) 2006 йилда туғилганлар ўртасида

Жиззах вилояти (19-24 август) 2005 йилда туғилганлар ўртасида

Тошкент шаҳри (19-24 август) 2004 йилда туғилганлар ўртасида

Самарқанд вилояти (9-14 сентябрь) 2003 йилда туғилганлар ўртасида

Хоразм вилояти (16-21 сентябрь) 2002 йилда туғилганлар ўртасида

 

Мусобақаларнинг дастлабкиси Андижон вилоятида старт олди. Мусобақада 10 та вилоят терма жамоалари иштирок этмоқда. Тошкент шаҳри ва Навоий вилояти терма жамоалари Низом асосида ҳужжатлари тўлиқ бўлмаганлиги сабабли мусобақада танловдан ташқари тарзда қатнашмоқда. Бухоро ва Қашқадарё вилоят терма жамоалари эса мусобақага ташриф буюришмаган.

Ўқилган: 1298
Болалар футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор"нинг назорат ўйинларидаги рақиблари номи маълум
06:42
Драган Черан – август ойининг энг яхши футболчиси
18:20
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон U23 – Ироқ U23 3:1
20:33