Дибаланинг "Ювентус"дан жаҳли чиқди ва "МЮ"га ўтишга розилик бериши ҳам мумкин

"Ювентус" клуби ҳужумчиси Пауло Дибала "Манчестер Юнайтед"га ўтиш учун розилик бериши мумкин.

25 ёшли аргентиналик футболчи Турин клубида қолишни истайди ва энди "Юве" уни Лукаку ўрнига алмаштирмоқчи бўлганидан жаҳли чиқди.

Италияликларнинг ушбу ҳаракатидан келиб чиқиб Дибала "МЮ"га трансфери борасидаги таклифни кўриб чиқишга тайёр.

Аввалги хабарларга кўра, Дибала "МЮ" клубидан йилига 10 млн евро маош талаб қилмоқда. Кейин эса "Ювентус"га бошқа клуб сафига ўтмоқчи эмаслигини билдирган.

Манчестер Юнайтед Пауло Дибала Трансферлар Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Аякс” клуби “Севилья” футболчиси учун 20 млн евро сарфлайди
20:42
"Челси" клуби "Лацио" етакчисига қизиқиб қолди
17:53
Райс учун курашаётган "Манчестер Юнайтед"га жиддий рақобатчи пайдо бўлди
15:14