Бокс. Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби аниқ

Профессионал боксда фаолият олиб бораётган боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов 26 апрель куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Айни пайтга келиб, унинг ушбу жангдаги рақиби аниқ бўлди.

Боксчимизнинг маълум қилишича, унинг навбатдаги рақиби америкалик Эммануэль Тэйлор бўлади. Мазкур баҳс 10 раундга мўлжалланган бўлиб, вакилимиз интерконтинентал камари учун рингга кўтарилади. Бўлажак бокс кечаси АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсов шу пайтгача профессионал боксда еттита жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган ва 6 бор рақибларини нокаутга учратган эди.

Ўқилган: 1972
UFF.uz Спорт Бокс Шаҳрам Ғиёсов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Оксана Чусовитина: Ўзбекистон учун Олимпиада медалини қўлга киритиш ягона орзуим
15:10
Тарихда биринчи бор ХОҚ сессияси онлайн ўтказилади
17:12
Дзюдочи йигитларимиз тўлиқ таркибда Токио-2020га йўлланма берувчи ҳудудга киришди
10:15