
"Барселона" клуби жамоа ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони ижарага қўйиб юборишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида Mundo Deportivo нашри маълумот бермоқда.
Каталонияликлар 27 ёшли бразилиялик футболчини сотиб юборишни истаган эди, аммо мавсум учун 25-30 млн евро эвазига ижарага беришни ҳам маъқул кўрмоқда.
"Барселона" клуби Коутиньони 100 млн еврога сотиб юборишга тайёр, бироқ таклифлар йўқ. У "Ливерпуль" клубидан 120 млн ва яна бонуслар билан 40 млн евро эвазига сотиб олинган эди.
Якунига етган мавсумда Коутиньо 34 та ўйинда 5 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширган эди.