
"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола ўзининг "Ливерпуль"даги ҳамкасби Юрген Клоппга "шаҳарликлар"нинг ҳаражатлари ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди.
"Албатта, Клоппнинг гаплари мени безовта қилди, чунки булар ҳақиқат эмас. Биз ҳар трансфер оралиғида 200 млн евродан сарф қилмаймиз. Буни "Ливерпуль", "You’ll never walk alone" шиори остидагилар айтмоқда. Бу кичик жамоа эмас, бу "Ливерпуль". Шундай экан, бу гаплар менга ёқмади, чунки бу ҳақиқат эмас.
Икки мавсум биз бироз ҳаражат қилдик, чунки жамоани мен қабул қилиб олдим ва таркибда 30 дан юқори бўлган 10-11 та футболчи бор эди. Лекин биз ҳар мавсум 200 млн евродан кўп ҳаражат қила олмаймиз. Масалан, "Ливерпуль" клуби ўтган мавсум 200 млн фунтдан кўп сарф қилди, энди эса ушбу мавсум бундай қила олмайди.
Ушбу мавсум биз Родри ва Анхелиньони сотиб олдик, ҳақиқат шу", - дейди Гвардиола.