Coca Cola Суперлига, 2-тур. Бугун "Қизилқум" - АГМК ҳамда "Металлург" - "Бухоро" учрашувлари бўлади

Терма жамоаларнинг ўртоқлик ўйинлари, Европа футболи ўз йўлига ... Бизда Ўзбекистон Суперлигаси бошланмоқда. Бир муддат танаффусдан сўнг миллий чемпионатимиз навбатдаги тур баҳсларини ўтказишади.

2-тур доирасидаги бугунги кунга иккита учрашув белгиланган. Улардан бири Зарафшон шаҳрида маҳаллий "Қизилқум" ҳамда АГМК жамоалари ўртасида кечади. Имкониятлар ҳақида нима дейиш мумкин? Иккисида ҳам ғалаба учун кучлар етарли. Меҳмонларнинг таркиби бироз юлдузли эканини инобатга олсак, АГМКда кичик устунлик бор. Бу ҳисобга акс этадими ёки йўқ - бунисини вақт кўрсатади. Ҳар ҳолда Қосимов жамоаси 1-рақам остида майдонга тушса керак.

Иккинчи беллашув Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида бўлиб ўтади. Унда "Металлург" футболчилари "Бухоро"га мезбонлик қилишади. Бу қарама-қаршиликда ҳам кучлар тенгдек. Бахтиёр Ашурматов бошчилик қилаётган "Бухоро" мазмунли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилиши турган гап. Аммо, "Металлург" ўзида унча-мунча жамоаларга имкон қолдирмайди. Шундай экан, кескин курашларга бой ўйинга гувоҳ бўламиз.

Бугунги ўйинларни "Спорт" телеканали тўғридан-тўғри эфирга узатишни режалаштирган.

Coca Cola Суперлига, 2-тур
18.15 "Қизилқум" - АГМК

20.15 "Металлург" - "Бухоро"

Фото манбаси: fc-agmk.uz

Ўқилган: 2644
АГМК Бухоро Қизилқум Металлург Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Европа Чемпионлар лигаси, 1/8 финал. "ПСЖ" – "Барселона" 1:1
03:05
Азар ва Марселолар "эл-классико"ни ўтказиб юборишади
19:35
Дунёнинг энг зўр дриблингчилари мусобақаси. Финалда Месси Роналдиньюдан ўтиб кетди
14:03