“Бунёдкор” аъзолари Сингапур менежментни ривожлантириш институти талабалари билан учрашув ўтказди

Биласиз, кенг жамоатчилик, айниқса, ёшларнинг спортга, хусусан, футболга бўлган эътибори ва қизиқишини орттириш мақсадида Профессионал футбол лигаси ташаббуси билан Суперлига клублари тез-тез турли ўқув масканларида учрашувлар ташкил этиши анъанаси йўлга қўйилди.

Бугун “Бунёдкор” жамоаси расмийлари, мураббий ва футболчилари Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтига ташриф буюрди.

Талабалар билан учрашув ўтказилди. Даставвал талабаларга “Бунёдкор” жамоаси ҳақида тўлиқ маълумот берилди. Талабалар клубнинг тарихидан тортиб, бугунги кунигача бўлган барча маълумотлардан воқиф бўлишди. Бош мураббий жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги ҳақида гапириб ўтди. Шундан сўнг талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

Учрашув якунида институт билан “Бунёдкор” футбол клубининг ўзаро ҳамкорлиги шу билан тўхтаб қолмаслиги айтилди ва ўзаро режалар муҳокама қилинди. “Бунёдкор” футбол клуби институт музейи учун бир қатор эсталиклар тақдим қилди. Хусусан, футболчиларнинг дастхати туширилган тўп, шарф, футболка ва шу каби сувенирлар.

Маълум бўлишича, институт талабаларидан иборат жамоа шаҳардаги олийгоҳ жамоалари орасида етакчиларидан бири экан. Айнан талабаларнинг илтимос-таклифига кўра, “Бунёдкор” билан институт жамоаси ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилиши келишиб олинди.

Бунёдкор Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Андрей Канчельскис: Жамоамдан у қадар мамнун эмасман
20:25
"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26