Расман! “Арсенал” Пепени ўз сафига қўшиб олди

“Лилль” клуби ҳужумчиси Николья Пепе фаолиятини “Арсенал”да давом эттиради.

24 ёшли ивуарлик футболчи лондонликлар билан 5 йиллик шартнома имзолаган. Келишувнинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаган.

Аввалроқ Пепенинг трансфер баҳоси лондонликлар учун рекорд нарх ҳисобланган 80 млн еврони ташкил қилгани хабар қилинганди. “Арсенал” бу пулни бир неча йилда тўлаб бериши айтилган.

Пепе 2018/19 мавсумда Франция чемпионатида 38 ўйин ўтказиб, 22 гол ва 14та самарали узатмага муаллиф бўлганди.


Ўқилган: 2258
Арсенал Николя Пепе Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Испания чемпионати, 16-тур. "Эльче" – "Реал" Мадрид 1:1
08:55
“Реал” раҳбарияти Зиданнинг қарорига қарши чиқди
14:26
Куман «Барселона» клуби ўтадиган бўлса унинг ўрнини Арсен Венгер эгаллашга тайёр
14:00