
Audi Cup мусобақасининг финалидан ўрин олган “Тоттенхэм” – “Бавария” учрашуви ўз якунига етди. Мюнхенда бўлиб ўтган баҳсда лондонликларнинг қўли баланд келди.
Учрашувнинг 19-дақиқасида Эрик Ламела “шпорлар”ни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим дебютида Кристиан Эриксен ҳисобни оширди. 61-дақиқада Арп мюнхендикдарнинг биринчи голини урди. Ўйин якунланиши арафасида Дэвис мувозанатни тиклади.
Шу тариқа, асосий вақт дуранг билан якунлангач, пенальтилар серияси белгиланди. Унда омад инглизларга кулиб боқди.
Audi Cup, финал
Тоттенхэм Англия – Бавария Германия – 2:2 (1:0, 1:2) пенальти – 6:5
Голлар: 1:0 – Ламела (19), 2:0 – Эриксен (50), 2:1 – Арп (61), 2:2 – Дэвис (82).
«Тоттенхэм»: Льорис (Гассанига, 46), Уокер-Питерс (Фойт, 46; Марш, 80), Санчес (Алдервейрелд, 46), Вертонген (Танганга, 46), Роуз (Уайи, 46), Уинкс (Скипп, 46), Сиссоко (Георгиу, 84), Алли (Кейн, 46), Ламела (Эриксен, 46), Нкуду (Сон Ҳин Мин, 46), Лукас (Роулс, 75).
«Бавария»: Нойер (Ульрайх, 46), Зюле (Зилла, 46; Коман, 76; Михальевич, 77), Павар, Келль (Мюллер, 79), Толиссо (Саншеш, 61), Вилль (Боатенг, 46), Йоханссон (Алаба, 60), Дэвис, Сингх, Нолленбергер (Тиаго, 62), Арп (Левандовски, 75).