Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Россиядаги мусобақада 2-ўринни эгаллади

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги халқаро мусобақада иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат жамоалар ўртасида халқаро Суперкубок мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Жамшид Асадов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашди. Турнир регламентига мувофиқ унда 2004-2005 йилларда туғилган футболчилар тўп сурди.

Россия, Туркия, Ўзбекистон ва Каталония терма жамоалари ҳам иштирок этган Халқаро Суперкубок мусобақасида дастлабки учрашувлар ўтказилиб, финалчилар аниқланган эди. Финалда ўзбекистонлик футболчилар россиялик тенгқурларига қарши майдонга чиқишди. Финал ўйинининг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида эса омад мезбонларга кулиб боқди ва шу тариқа Жамшид Асадов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси мазкур турнир кумуш медалларига сазовор бўлди.

Ўқилган: 2176
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилар. Ўзбекистон термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси пойтахтда йиғинни давом эттирмоқда
07:05
Наманганда ЎФАнинг мураббийликка тайёрлов ўқув курслари бўлиб ўтмоқда
18:55
АГМК Олмалиқда "Сурхон"ни кичик ҳисобда енгди
19:15