Ибрагимович: "МЮ" Погбани қўйиб юбориши керак

Аввал "Манчестер Юнайтед" сафида тўп сурган ва ҳозирда "Лос-Анджелес Гэлакси" клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович Погбани қўйиб юбориш кераклиги ҳақида гапириб ўтди.

"Агар у қолишни истамаса, уни жамоада олиб қолишдан маъно йўқ. Уни қаерда ўйнашни истаётган бўлса, ўша ерга қўйиб юбориш керак ва клубга "Манчестер Юнайтед"да ўйнашни истайдиган футболчини олиб келинг.

Таркибда қолишни истамаётган футболчини сақлашнинг нима кераги бор? Ахир унинг 100 ёки 200 % га меҳнат қилмаслиги тушунарлику. Ҳар қандай вазиятда ҳам бу оддий ҳолат эмас ва бу ерда клуб манфаатини ўйлаш керак", - дейди Ибрагимович.

Аввалги хабарларга кўра, Погба "Реал" клубига ўтиши мумкин. Унинг трансфери Бэйлнинг бирон бир клубга кетиши билан боғлиқ. "Реал" клуби раҳбарияти Бэйлни сотиб, ўша пулга "қизил иблислар" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи.

Ўқилган: 1993
Златан Ибрагимович Манчестер Юнайтед Поль Погба Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Муҳаммад Салоҳ: Менга VAR ёқмайди. Кўрасиз унинг ёрдамида менга кўпроқ пенальти берилади
04:51
Англия чемпионати, 29-тур. "Бернли" – "Тоттенхэм" 1:1. Шарҳ, статистика ва видео
05:01
Англия чемпионати, 29-тур. "Ливерпуль" – "Борнмут": Маненинг голи
16:31