"Ювентус" клуби "Ноттс Каунти"га 117 йиллик қарзини қайтара олмади

Англиянинг 5-дивизион вакили "Ноттс Каунти" клуби жиддий молиявий муаммолари туфайли 2019/20 мавсум учун формаларга буюртма бера олмади. "Ювентус" эса 1903 йилда бўлган тарихдаги воқеани инқирозга учраган клубга кўмак бериш учун ўзининг эски кийим формаларини таклиф қилди.

Ўшанда "Ювентус" клуби инқирозда бўлган ва "Ноттс Коунти"дан туринликлар учун кейинчалик анъанавий рангларга айланган оқ-қора формани олган эди.

Tuttosport нашрининг маълумот беришича, Ноттингем клуби италияликларнинг таклифини рад этишга мажбур бўлган, чунки Англия клубининг Puma билан шартномаси мавжуд, "кекса синьора" футболкалари эса Adidas ширкатига тегишли. Аммо куни кеча "Ноттс Каунти" клубининг янги эгалари пайдо бўлишган ва улар ушбу муаммони ҳал этишлари ваъда қилишган.

Ўқилган: 1835
Англия чемпионати Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Конте "Наполи"даги собиқ шогирдининг хизматига қизиқиб қолди
11:50
Френки де Йонг – Голландлия чемпионатида мавсумнинг энг яхши ўйинчиси
17:31
АПЛнинг сўнгги 10 йилдаги рамзий терма жамоаси эълон қилинди
13:09