Улуғбек Бақоев: Рақибимиз яратилган вазиятлардан фойдалана олмагани бизга қўл келди

“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев иштирок этди. 

 

- Ростини айтсам, Қўқондаги ўйин қийин бўлишини олдиндан билгандик, чунки мезбонларнинг турнир жадвалидаги ўрнидан келиб чиқиб шундай хулоса қилиш мумкин эди.Кутилганидек учрашув мураккаб тарзда кечди. Ғалабага осонликча эришганимиз йўқ. Қўқонликлар бугун яхши ўйнашди. Футболчилар майдонда борларини бериб тўп суришди. Рақибимиз яратилган вазиятлардан фойдалана олмагани бизга қўл келди.Қолаверса бундай иссиқ ҳавода тўп тепиш осон эмас. Футболчиларим яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишди. Футболда гол урган жамоа ютади. Бугунги ўйин учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. “Қўқон-1912” жамоасига кейинги баҳсларда омад тилайман.

Ўқилган: 1707
Сўғдиёна Ўзбекистон. Суперлига Улуғбек Бақоев

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Про лигада май ойининг энг яхшилари аниқланмоқда
01:26
Умид Аҳмаджонов Миллий ва Олимпия терма жамоалари мураббийлари билан учрашди
17:27
Coca Cola Суперлига якуний 4 та тур учрашувлари тақвими
14:00