Шерзод Каримов собиқ жамоасига қайтди

2018-йилги футбол мавсумининг биринчи ярмини «Локомотив»да ўтказган тажрибали ярим ҳимоячи Шерзод Каримов яна «темирйўлчилар» сафига қайтди.

Маълумки, Шерзод Каримов ўтган йил биринчи даврани «Локомотив»да ўтказиб, иккинчи давра олдидан «Навбаҳор»га йўл олганди.

Бу йил эса мавсумнинг биринчи ярмини «Сурхон»да ўтказган ярим ҳимоячи яна «Локо»га қайтди. У жамоамизда 4-рақамда ҳаракат қилади. Шу ўринда биз Шерзод Каримовга «Локомотив»га хуш келибсан деб қоламиз ва омад тилаймиз.

Қуйида Шерзод Каримовнинг Ўзбекистон чемпионатидаги статистикасини келтириб ўтамиз:

2009-йил. «Пахтакор». 18 ўйин, 1078 дақиқа, 3 гол.
2010-йил. «Пахтакор». 21 ўйин, 1009 дақиқа, 1 гол.
2011-йил. «Пахтакор». 20 ўйин, 1191 дақиқа, 4 гол.
2012-йил. «Пахтакор». 23 ўйин, 1503 дақиқа, 5 гол.
2013-йил. «Пахтакор». 9 ўйин, 527 дақиқа, 2 гол.
2014-йил. «Пахтакор». 18 ўйин, 720 дақиқа, 1 гол.
2015-йил. «Пахтакор». 28 ўйин, 1902 дақиқа, 4 гол.
2016-йил. «Пахтакор». 18 ўйин, 1522 дақиқа, 5 гол.
2017-йил. «Пахтакор». 23 ўйин, 1316 дақиқа, 2 гол.

2018-йил. «Локомотив». 1 ўйин, 62 дақиқа

2018-йил. «Навбаҳор». 14 ўйин, 989 дақиқа

2019-йил. «Сурхон». 8 ўйин, 539 дақиқа

Ўқилган: 1401
Локомотив Ўзбекистон. Суперлига Шерзод Каримов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ОФКнинг мураббийлик таълимини ривожлантириш бўйича 8-йиғилиши ниҳоясига етди
00:27
Ўзбекистон U-19 ўртоқлик ўйинида “Левски София” билан баҳс юритди
04:12
Ўзбекистон B Про лигасида 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди
01:00