“Ростов” сафарда “Арсенал”ни енгди. Шомуродовдан “гол+пас”

Россия чемпионатининг 3-туридан ўрин олган “Арсенал” – “Ростов” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Арсенал” стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 21-дақиқасида Роман Ерёменко ростовликларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим дебютида Элдор Шомуродовнинг узатмасидан сўнг Алексей Ионов ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

67-дақиқада мезбонлар илк голларини уришди. 81-дақиқада Шомуродов жамоасининг учинчи голини урди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда майдон эгалари иккинчи марта ҳисобни қисқартиришга эришдилар.

Шу тариқа, “Ростов” 7 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтрилиб олди.

РПЛ, 3-тур


Арсенал Тула – Ростов 2:3 (0:1, 2:2)

Голлар: 0:1 – 21 Еременко, 0:2 – 49 Ионов, 1:2 – 67 Луценко, 1:3 – 81 Шомуродов, 2:3 – 90 Чаушич.

Арсенал Тула – Нигматуллин, Григалава, Хагуш (Комбаров, 76), Альварес, Беляев, Ткачев, Костадинов (Горбатенко, 72), Лесовой, Ломовицкий (Банда, 79), Чаушич, Луценко.

Ростов – Песьяков, Козлов, Чернов, Чистяков, Сигурдссон, Еременко, Байрамян (Зуев, 70), Попов (Глебов, 67), Норманн, Ионов, Шомуродов (Сигурдарсон, 84).

Огоҳлантиришлар: Григалава (11), Козлов (27), Костадинов (37), Попов (47), Байрамян (57), Горбатенко (80).

Ўқилган: 1906
Легионерларимиз Ростов Элдор Шомуродов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Легионерларимиз. "Оренбург" сафарда йирик ҳисобда ютқазиб қўйди. Афониндан 90-дақиқа
19:34
Кичик имкониятдан катта Самара ("ИнтерФутбол" блоги)
10:18
Россиянинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси аниқланди
11:46