Даврон Файзиев: Таркиб ва тактика танлашда хатога йўл қўйдим

Coca Cola Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Динамо» (4:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар устози Даврон Файзиев иштирок этди.

- Бугунги учрашувдаги мағлубиятни ўз бўйнимга оламан. Чунки таркиб ва тактика танлашда хатога йўл қўйдим. Шогирдларимга ишонаман, бугун ёмон ўйнамадик, шунчаки биз гол ура олмадик, «Бунёдкор» ўз имкониятларидан унумли фойдаланди. Иккинчи даврани мағлубият билан бошлаш ёқимсиз албатта.

Ҳозир кимнидир айблаш ноўрин, деб ўйлайман. Ўтказилган голларда дарвозабонимиз эмас ҳимоя ва ярим ҳимоячиларимизнинг айби кўпроқ. Айтиш керак, бугун «Бунёдкор»га нисбатан ёмон ўйнаганимиз йўқ. Шунчаки, тўпни бир-бирига узатиш бўйича рақиб биздан тезроқ ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда гол уриш учун бизда кўпроқ имконият бўлди. Аммо фойдалана олмадик.

Даврон Файзиев Динамо Самарқанд Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

КХДР устидан қозонилган ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта
11:27
Олий лигани Суперлигага айлантирган ЎзПФЛнинг фаолияти ҳақида икки оғиз
03:42
Coca Cola Суперлига ва U-21 Биринчилиги 10-тур дисквалификациялари
17:29