Ўртоқлик ўйинлари. “Интер” пенальтилар сериясида “ПСЖ”дан устун келди, “Сити” япон клубини енгди

Мавсумолди тайёргарлигини кўраётган бир қатор жамоалар ўртоқлик ўйинларида иштирок этишмоқда.

“ПСЖ” клуби “Интер” билан ўйнади. Учрашувнинг асосий вақтида дуранг натижа қайд этилди. Пенальтилар сериясида омад миланликларга кулиб боқди.

“Манчестер Сити” эса “Иокагама Маринос” билан баҳс юритди ва ишончли ғалабани қўлга киритди.

Манкунианлар сафида Кевин де Брюйне, Рахим Стерлинг ва Лукас Нмечалар гол урган бўлишса, японларнинг ягона жавоб тўпига Кейта Эндо муаллиф бўлди.

Яна бир ўйин “Майнц” ва “Севилья” жамоалари ўртасида кечди. Унда испанлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди. Мунир Эл-Ҳаддодий ва Моанес Дабурлар иккитадан гол уришган бўлса, яна бир тўпни Алехандро Посо киритди.

Ўртоқлик ўйинлари

ПСЖ Франция – Интер Италия – 1:1 (1:0, 0:1), пенальти – 5:6

Голлар: 1:0 – Тило Керер (41), 1:1 – Самуэле Лонго (90+4).

ПСЖ: Ареоля, Керер, Диалло, Курзава, Менье, Эррера, Верратти, Бернат, Сарабия, Дракслер, Мбаппе.

Интер: Ханданович, Шкриньяр (Пирола, 83), де Врей (Лонгло, 65), Бастони (Раноккия, 65), Д’Амброзио (Агум, 90), Далберт (Годин, 65), Сенси (Валеро, 65), Брозович (Гальярдини, 65), Барелла (Колидио, 83), Перишич (Жоау Мариу, 83), Эспозито (Кандрева, 65).

 

Иокогама Маринос Япония – Манчестер Сити Англия – 1:3 (1:2, 0:1)

Голлар: 0:1 – Кевин де Брюйне (18), 1:1 – Кейта Эндо (23), 1:2 – Рахим Стерлинг (40), 1:3 – Лукас Нмеча (90+2).

Иокогама Маринос: Паку, Хиросэ, Мартинс, Хатанака, Бунматхан, Кида, Обара, Накагава, Миеси, Эндо, дос Сантос.

Манчестер Сити: Браво, Зинченко (Анхелиньо, 74), Лапорт, Стоунс, Уокер (Данило, 74), де Брюйне (Нмеча, 74), Родри, Давид Силва (Гюндоган, 60), Сане (Фоден, 60), Стерлинг (Бернабе, 82), Бернарду Силва (Поведа, 82).

 

Майнц Германия – Севилья Испания – 0:5 (0:4, 0:1)

Голлар: 0:1 – Алехандро Посо (8), 0:2 – Мунир (12), 0:3 – Мунир (21), 0:4 – Моанес Дабур (29), 0:5 – Моанес Дабур (57).

Интер Манчестер Сити ПСЖ Севилья Ўртоқлик учрашувлари
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Месси Кавани ўйин вақтида тортишиб қолишди. Уларни Суарес ажратди
03:13
Ўртоқлик ўйинлари. Қўшниларимиз баҳсида дуранг, Хитой ғалабага эришди
22:38
Ўртоқлик учрашувлари. Бразилия ва Чили кутилмаганда ютқазиб қўйди, Уругвай эса АҚШни енгга олмади
11:45