Оле-Гуннар Сульшер: "МЮ"ни бошқаришни ҳар доим орзу қилганман

"Манчестер Юнайтед" клуби билан янгги шартнома имзолаган Оле-Гуннар Сульшер ўз кечинмалари билан ўртоқлашди.

"Бу ерга келган биринчи кунимданоқ ўзимни ўз уйимдагидек ҳис этдим. "Манчестер Юнайтед"да ўйнаш мен учун шараф эди, кейинроқ эса бу ерда мураббийликни бошладим.

Сўнгги бир неча ой мен учун ажойиб тажриба бўлди. Мен барча мураббий, ўйинчи ва клуб ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдирган бўлардим.

Мен ҳар доим бу ишни орзу қилганман ва жамоани узоқ йиллар бошқариш ишониб топширилганидан чексиз радман. Умид қиламанки, мухлисларимиз учун мунтазам муваффақиятларга эришиша оламан", – дейди Сульшер.

Ўқилган: 1367
Англия чемпионати Манчестер Юнайтед Оле-Гуннар Сульшер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Дэвид Бекхэм: Сульшер "МЮ"ни яхши бошқармоқда. Барча мухлислар уни қўллаб-қувватламоқда
01:24
Англия чемпионати, 33-тур. "Тоттенхэм" – "Брайтон" 0:1
12:53
Алексис Санчес: Совринлар ютишни ва «МЮ» мухлисларини хурсанд қилишни истайман
16:47