
Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби давралар оралиғида ўз сафига икки нафар легионер футболчини қўшиб олди.
UFF.Uz интернет порталига маълум бўлишича, жамоа бугун украиналик Евгений Чумак ҳамда россиялик Дмитрий Островский билан шартнома имзолаган. Ҳар иккала футболчи ҳам ярим ҳимоя чизиғида тўп суради.
Ушбу футболчилар "қалдироғлар" билан Минскдаги ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этган. Вадим Абрамов бу футболчиларнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилган кўринади.