"Ювентус" ярим ҳимоячиси Сами Хедира фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, 32 ёшли футболчи хизматига "Вулверхэмптон" ва "Арсенал" жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Ўз навбатида Хедира ҳам "Ювентус"ни тарк этишга қарши эмас. Маурицио Сарри жамоа бошқарувини олганидан сўнг Хедирага бўлган ишонч йўқолган.