"Рома" клуби "Барселона" футболчисини ижарага олмоқчи

"Барселона" вингери Малком фаолиятини "Рома"да давом эттириши мумкин.

 

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, "Рома" 22 ёшли бразилиялик футболчининг хизматига ҳамон қизиқиш билдирган.

 

Ўтган йилги трансфер мавсумида Малком "Рома" билан шартнома имзолашга яқин келган. Бироқ "Барселона"дан тушган юқори маош туфайли, ўз қарорини ўзгартирган эди.

 

"Рома" Малкомни сотиб олиш шарти билан "Барселона"дан ижарага олмоқчи. Ўз навбатида футболчининг ўзи ҳам испан гранд клуби сафини тарк этишга қарши эмас.

Ўқилган: 1251
Барселона Малком Рома Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Рома" қишда "Наполи" ҳимоячисини сотиб олмоқчи
17:23
А Серия. “Наполи” очко йўқотди, “Аталанта”дан еттита гол
21:11
"Фиорентина" бугун Монтеллани истеъфога чиқариши мумкин
16:01