Гвардиола танқидларга жавоб берди: "Бу ёлғон"

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола Хитойнинг "Синьхуа" давлат нашри томонидан билдирилган айбловларга жавоб қайтарди.

"Синьхуа" нашрида журналист "Сити"ни хитойлик мухлислар ва матбуотга нисбатан ҳурматсизлик қилаётгани танқид остига олган.

"Айтиб ўтишим керакки, мен бу айбловларга қўшилмайман. Бу ёлғон. Бу каби айбловларни беришдан олдин клубда бўлаётган вазиятни тўлиқ ўрганиб чиқиш керак. Шанхайда вақтимиз жуда ҳам ажойиб ўтди. Биз ўзаро муносабатларга маъсулият билан ёндошдик. Меҳмонхонада одамлар, қолганлар ҳам бизнинг нимадир қилишимизни сўрашди. Биз буларга тайёр эдик.

Осиёга келиб бошқа маданият, ресторанларни ҳис этиш ажойиб, бошқа одамларни яхшироқ билишга имкон беради. Шунинг учун ҳам нима сабабдан бундай дейишаётганини тушунмаяпман. Балким, битта журналист хафа бўлгандик, лекин нимага эканлигини билмадим. Аммо бу ҳақиқатдан анча йироқ.

Мен журналистнинг гапларига қўшилмайман. Бу ёлғон. Машғулотларда меҳмонхонага ҳар сафар келганимизда биз мухлисларни қарши олдик, дастхат тарқатдик, хайрлашдик. Ўйлайманки, яхши алоқа бўлди", - дейди Гвардиола.

Ўқилган: 2529
Манчестер Сити Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Манчестер Юнайтед” келаси мавсумни қачон бошлаши “Ман Сити”га боғлиқ бўлиб турибди
15:01
"Челси" ўз майдонида "Брайтон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
01:44
Англия Кубоги. “Челси” кейинги босқичда, “Тоттенхэм” қуйи лига вакилини мағлуб этолмади
21:01