“Гарет “Бавария”га қарши ўйнашни ўз истамади”. Зидан Бэйлнинг агентига жавоб қайтарди

“Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа ҳужумчиси Гарет Бэйл билан юзага келаётган ҳолатлар борасида гапирди ва футболчининг агентига жавоб қайтарди.

“Биринчидан, мен ҳеч кимга ҳурматсизлик қилмадим. Айниқса ўйинчиларга, чунки мен ҳар доим айтаман: “Ўйинчилар – энг муҳими ва мен ҳар доим улар томондаман”.

Иккинчидан, мен айтганим, у билан клуб хайрлашмоқчи [мен эмас]. Нуқта.

Учинчидан, Гарет ўша куни [“Бавария”га қарши] ўзи истамагани учун ўйнамади. У клуб трансфер борасида ишлаётганини, шу сабаб ўйнашни истамаслигини айтди. Ҳозирча у эртанги ўйин ҳақида гапирмади.

Бугун ҳеч нима ўзгармади. У шуғулланишда давом этади, клуб эса нима қилиши керак бўлса қилади. Кўрамиз, эртага нима бўлар экан” – дейди Зидан.

Ўқилган: 3710
Гарет Бэйл Зинедин Зидан Реал Мадрид Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Алан Ширер бу мавсумдаги АПЛ терма жамоаси тузиб чиқди
14:24
Куман Месси ва Роналду ҳақида: Дунёнинг энг яхши икки ўйинчиси. 15 йил бундай даражани сақлаш ажойиб
08:02
Бугун жонли эфирда Ўзбекистон Coca Cola кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланади
11:13