ФИФА Президенти Жанни Инфантино ЎФА Президенти Абдусалом Азизовга табрик йўллади

Ҳурматли,  Президент! 

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Президенти лавозимига сайланганингиз муносабати билан сизга энг самимий табрикларим ва эзгу тилакларимни йўллашдан мамнунман.

Сизнинг билим ва салоҳиятингиз, раҳбарлик тажрибангиз ажойиб ўйинимизнинг мамлакатингизда янада ривожланишига хисса қўшишига аминман. Бу йўлда менинг шахсий қўллаб-қувватлашим ва ФИФА томонидан билдириладиган ишончга суянишингиз мумкин. ФИФАнинг эшиклари сиз учун ҳамиша очиқ бўлишини билдирмоқчиман.

Сиздан янги сайланган Вице-президент ҳамда Ижроқўм аъзоларига ҳам менинг самимий табрикларимни етказиб қўйишингизни сўрайман.

Сизга ва Сиз раҳбарлигингиздаги жамоага омад ва барча бошлаган ишларингизда муваффақиятлар тилайман. 

Яқин вақт ичида сиз билан учрашишга умид билдираман.  

Энг эзгу тилакларимни қабул қилинг! 

Жанни Инфантино

Ўқилган: 888
Абдусалом Азизов Жанни Инфантино ЎФА фаолиятига доир ФИФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Индонезиядаги мусобақани ғалаба билан бошлади
14:04
Coca-Cola Суперлигаси, 26-тур: “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” 2:2
01:49
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси пойтахтда йиғин бошлади
20:01