
"Реал" клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл ёзда эркин агент мақомида клубни тарк этиши мумкин.
Мадридликлар Европа клубларидан 30 ёшли уэльслик футболчининг трансфери борасида биронта ҳам таклиф олишгани йўқ, агар футболчи Хитой клубига ўтса у билан шартномани бекор қилиши мумкин, дейди ESPN нашри ўз манбаларига таянган ҳолда.
Аввалги хабарларга кўра, Бэйл International Champions Cup мусобақаси доирасида "Бавария"га қарши ўйинни Хитой клуби билан музокалар олиб боргани туфайли ўтказиб юборган.
Гарет "Бейцзин Гуоань" клубига ўтса Хитойдаги энг кўп маош олувчи футболчига айланади.