Румменигге Гвардиолага жавоб қайтарди

“Бавария” бошқарув кенгаши раҳбари Карл-Хайнц Румменигге “Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг гапларига жавоб қайтарди.

“Ғалвирда сув олмоқчи эмасман. Агар буни эълон қилиш керак бўлса, биз бу ишни қиламиз. Ҳозирча ҳеч нарса йўқ. Ўзи Пеп клубда содир бўлаётган ишлардан хабари борми ёки йўқ, билмайман. Келинг кутамиз” – дейди
Руммениге.

Аввалроқ каталониялик мутахассис трансферлар ҳақида фикр билдирар экан, “Бавария” раҳбариятини бошқа жамоа футболчилари ҳақида кўп гапиришларини танқид остига олганди.

Эслатиб ўтамиз, мюнхенликлар “Сити” ярим ҳимоячиси Лерой Санега қизиқиш билдиришмоқда ва Руммениге буни тасдиқлаганди.

Ўқилган: 2095
Бавария Манчестер Сити Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Бавария" мавсум охирида Почеттинони таклиф қилиши мумкин
10:26
"Хоффенхайм" Бундеслига тарихида илк бор ушбу кўрсаткични қайд этди
14:17
Германия чемпионати, 31-тур. "Фортуна" – "Боруссия" Д: Таркиблар!
17:40