Санъат Шарипов ЎФАдан кетганини маълум қилди

Ўзбекистон Футбол ассоциацияси 1-вице президентининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаб келган ҳамкасбимиз Санъат Шарипов ишлаб турган лавозимини тарк этгани ҳақида маълум қилди.

"Бугун ЎФАдаги фаолиятимни ўз хоҳишим билан якунладим ва кетишга қарор қилдим. Масштабларимиз ҳар хил экан. Шу жойда қарийб 1 йил ишлаш насиб этди.

Баҳонада ўзбек футболини ичидан билиб олдим. Пулга сотиб олиб бўлмайдиган тажрибага эга бўлдим. Ана шу муддат ичида мен билан бирга ишлаган ҳамкасбларимга миннатдорчилик билдираман.

ЎФАнинг янги раҳбариятига эса, омад тилайман. Янги чўққиларни забт этиш насиб қилсин.

Миллий терма жамоамизни Жаҳон чемпионатига, Олимпия термамизни эса, Токио-2020 ёзги Олимпиада ўйинларига бериладиган йўлланмани қўлга киритишини чин дилдан тилаб қоламан.

Яхши ёмон гаплар учун рози бўласизлар!", - деб ёзиб қолдирди Шарипов ўзининг Твиттердаги саҳифасида.

Биз ҳам ўз навбатида Санъат Шариповнинг келгуси фаолиятига муваффаққиятлар тилаб қоламиз.

Ўқилган: 2833
ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор" - "Бунёдкор": Превью
08:25
"Пахтакор"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги юбилей голлари муаллифлари
09:10
“Андижон”дан ҳам 3 очко олиб ташланадими?
12:24