Ўзбекистон терма жамоасида юқори натижаларга эришган футболчилар ЎФАда иш бошлашмоқда

Хабарингиз бор яқиндагина юртимиз ва хорижнинг бир қанча клубларида муваффақиятли фаолият олиб борган тажрибали ярим ҳимоячи Азизбек Ҳайдаров футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди. Ўзбекистон терма жамоасида ҳам узоқ йиллар тўп сурган футболчининг кейинги фаолияти ҳам мамлакатимиз бош жамоаси билан бевосита боғлиқ бўлади. Азизбек Ҳайдаров ЎФА терма жамоалар бўлимида иш бошламоқда. Унга турли ёшдаги барча терма жамоалар ишини мувофиқлаштириш каби масъулиятли вазифа топширилди.

Ҳайдаров билан бир даврда терма жамоада тўп сурган ўзбек футболининг яна бир афсонавий вакили, учрашувлар сони ва титуллар бўйича Ўзбекистонда рекордчилардан бири ҳисобланган Тимур Кападзе ҳам ЎФА тизимида иш бошлади. Аввал миллий терма жамоада вақтинчалик мураббий сифатида ишлаб, кейинчалик “Локомотив” клуби ўринбосарлар таркибига мураббийлик қилган Кападзе, тўплаган тажрибасини селекция ишларига йўналтиради. ЎФАнинг селекция ишлари айнан Тимур Кападзе зиммасига юкланади.

Шу кунгача футболчи сифатида юртимиз шарафини ҳимоя қилган ушбу мутахассислар ўз билим ва кўникмаларини ўзбек футболи равнақи йўлида сарфлашга киришмоқдалар.

Ўқилган: 2415
ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Бунёдкор" Гадоев трансферини эълон қилди
19:42
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бугун Таиландга йўл олади
11:55
“Dubai Cup-U23”: Ўзбекистон олимпия терма жамоаси дастлабки икки ўйинда дуранг қайд этди
04:32