Месси КОНМЕБОЛ'дан узр сўради

Аргентина футбол ассоциацияси (AFA) Жанубий Америка футбол конфедерациясига (КОНМЕБОЛ) хат юборди.

Унда ҳужумчи Лионель Месси Америка Кубоги доирасида Чилига қарши кечган ўйиндан сўнг айтган гаплари учун узр сўраган.

Мазкур баҳсда ҳужумчи ўйиндан четлатилган ва учрашувдан сўнг КОНМЕБОЛни коррупцияда айблаганди. Ташкилот эса Мессининг гапларини мусобақага бўлган ҳурматнинг йўқлиги деб ҳисоблаганди.

AFA хатида таъкидланишича, Месси коррупция ҳақида гапирганда аниқ бир кишини назарда тутмаган ва бу гапларни айтганда стресс ҳолатида бўлган.

Ушбу хатдан сўнг КОНМЕБОЛ тартиб-интизом қўмитаси ишни ёпиши кутилмоқда.

Ўқилган: 1967
Аргентина термаси Лионель Месси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Ливерпуль” ўзида “Борнмут”ни мағлуб этди
19:35
Испания чемпионати, 36-тур. "Гранада" – "Реал" Мадрид 1:2
06:06
Жанубий Корея миллий чемпионат ўйинлари 8 майдан бошланади ва мухлисларсиз ўтади
17:46