Антуан Гризманн: "Атлетико" доимо менинг қалбимда. Симеоне клубни мисли кўрилмаган даражага олиб чиқди

"Барселона" клубининг янги аъзоси Антуан Гризманн "Атлетико" ҳақида фикр билдириб ўтди.

- "Ванда Метрополитано" стадионига қайтганингда сени нима безовта қилиши мумкин?

- Менга ҳуштакбозлик қилишларини биламан. Бу футболнинг бир қисми: мухлислар мени севишар эди, менинг кетишим уларга оғир ботди.

"Сосьедад" клубида ҳам шундай бўлган эди: менинг у ерга илк ташрифим осон кечмаган, бироқ "Сосьедад" ва "Атлетико" доимо менинг қалбимда қолади, чунки улар менга жуда кўп нарса беришган.

- Симеоне сиздан миннатдор эканлигини ва сизнинг амалга оширган ишларингизни унутиш қийин бўлишини оммавий равишда таъкидлади.

- Улар керакли футболчиларни сотиб олишади ва ажойиб жамоа тузади. Симеоне билан клуб сўнгги нафасигача курашади. Мен унинг олдида қарздорман.

- Нима деб ўйлайсиз футбол чемпионлар лигаси учун "Атлетико" олдида қарздорми?

- Ҳа мен шундай деб ўйлайман. Жамоа ушбу совринни қўлга киритиш учун қўлидан келганини амалга оширмоқда.

Симеоне "Атлетико"ни мисли кўрилмаган даражага олиб чиқди. Энг қийини шундаки, клуб ушу даражада турибди. Улар ҳали яна ўсади, - дейди Гризманн.

Антуан Гризманн Атлетико М Барселона Диего Симеоне
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Леганес" – "Реал" Мадрид учрашуви олдидан: Марселодан мастер-класс!
18:46
Диего Коста "Атлетико"нинг бугунги машғулотларида иштирок этишдан бош тортди
11:17
"Барселона" Видаль учун нарх белгилади. Иккита жамоадан қизиқиш бор
13:11