International Champions Cup. “Тоттенхэм” 93-дақиқадаги гол эвазига “Ювентус”ни таслим этди

International Champions Cup-2019 мусобақасидан ўрин олган “Ювентус” – “Тоттенхэм” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Сингапурда бўлиб ўтган ўйинда инглизларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 30-дақиқасида Эрик Ламела лондонликларни олдинга олиб чиқди. Бунга туринликлар иккинчи бўлим дебютида Гонсало Игуаин ва Криштиану Роналдунинг аниқ зарбалари билан жавоб қайтаришди.

65-дақиқада Лукас Моура мувозанатни тиклаган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Харри Кейн “шпорлар”га ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.

International Champions Cup-2019

Ювентус Италия – Тоттенхэм Англия 2:3 (0:1, 2:2)

Голлар: 0:1 – 30 Ламела, 1:1 – 56 Игуаин, 2:1 – 60 Роналду, 2:2 – 65 Лукас Моура, 2:3 – 90+3 Кейн.

Ювентус – Буффон (Шченсни, 46), Ругани (Демирал, 46), Де Шильо, Бонуччи (де Лигт, 63), Жоау Канселу, Матюиди (Кастанос, 76), Джан (Рабьо, 46), Пьянич (Мураторе, 76), Бернардески, Манджукич (Игуаин, 46), Роналду (Матеус Перейра, 63).

Тоттенхэм – Гассанига, Танганга (Вертонген, 46), Уокер-Питерс (Марш, 71), Алдервейрелд (Фойт, 46), Скипп (Боуден, 90), Георгиу (Уайт, 71), Алли (Сиссоко, 46), Ламела (Ндомбеле, 63), Уинкс (Роулз, 63), Пэрротт (Кейн, 46), Сон Ҳин Мин (Лукас Моура, 46).

Огоҳлантириш: Пэрротт (44).

***

Кейннинг ғалаба голини томоша қилинг:

International Champions Cup Тоттенхэм Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Audi Cup. "Бавария" йирик ҳисобда "Фенербахче"ни мағлуб этди ва финалга йўл олди
10:01
International Champions Cup. “Манчестер Юнайтед” клуби “Интер”ни мағлуб этди
18:34
International Champions Cup. “Бавария” клуби “Реал”га имкон қолдирмади, “Арсенал”да йирик ғалаба
08:37