Марсело: Неймар Азардан кучлироқ

“Реал” клуби ҳимоячиси Марсело “ПСЖ” ҳужумчиси Неймарнинг мадридликлар жамоасига эҳтимолий трансфери ҳақида гапирди.

“Неймар – ақлбовар қилмас ўйинчи. Унга қарши ҳимояланиб бўлмайди. Ҳимоячи бирор нима қилмоқчи бўлса, Неймар бошқа нарсани ўйлаб топади.

Агар у “Реал”га келса, бу катта шараф бўларди. “Мадрид” дунёнинг энг яхши футболчиларини олиб келиш учун барча ишни қилиши керак ва унинг “Барселона”даги ўтмиши муаммо бўлмасди.

Азар ёки Неймар? Эден – топ-ўйинчи. Юқори даражадаги футболчи, унда Неймар каби дунёнинг энг кучли беш футболчиси орасига кириш учун етарли салоҳият бор. Унинг ҳаракатлари ҳайратга солади. Уни Неймар билан солиштириб бўлмайди, аммо Неймар менимча кучлироқ” – дейди Марсело.

Марсело Неймар Реал Мадрид Эден Азар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Эрик тен Хаг “Аякс” билан шартномасини узайтирди
16:55
ЕЧЛ саралаши. "Порту" ютқазган ҳолда курашни тўхтатди, "Аякс"дан эса қийин ғалаба ва бошқа натижалар
10:42
Сарри фаолиятидаги илк совринни қўлга киритди
11:16