Зидан: Умид қиламизки, Бэйл тез орада кетади, бу ҳамма учун яхши бўлади

"Реал" клуби  бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа футболчиси Гарет Бэйл клубни тарк этишини тасдиқлади.

"Биз Бэйлнинг тез орада кетишига умид қилмоқдамиз, бу ҳамма учун яхши бўлади. Унинг янги жамоага трансфери устида ишламоқдамиз. Менинг Гаретга нисбатан ҳеч қандай шахсий адоватим йўқ. Лекин маълум бир вақт келадики, нимадир ўзгартириш керак бўлади. Мен қарор қабул қилишим керак. Бизга ўзгаришлар зарур.

Трансфер – бу мураббийнинг қарори ва бу вазиятдан футболчининг ҳам хабари бор. Вазият ўзгаради, билмайман қанчада, 24 ёки 48 соат ичидами, лекин у ўзгаради ва бу биз учун яхши", - дейди Зидан.

Гарет Бэйл Зинедин Зидан Реал Мадрид Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Месси "Барселона"га ҳужумчи тавсия қилди
10:13
"Барселона" клубининг "Хетафе"га қарши қайдномаси маълум бўлди
14:03
Хавьер Тебас Рамосга: Битта ўйин учун бутун тақвимни ўзгартира олмаймиз
12:15