Гвардиола: Мен “Бавария”даги баъзилардан фарқли ўлароқ бошқа клуб футболчилари ҳақида гапирмайман

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола таркибда кучайтирилиши керак бўлган чизиқлар ҳақида гапирди.

“Кўрамиз. Биз марказий ҳимоячи қидирмоқдамиз, бироқ шу билан бирга бу чизиқда ўйнай оладиган футболчиларимиз учта. Бундан ташқари, иккинчи жамоада бизга ёрдам бериши мумкин бўлган икки нафар ёш ўйинчимиз бор.

Биз трансфер бозорида юзага келадиган вазиятга қараймиз. Агар клубда пул сарфлаш имкони бўлса, унда бу ишни қиламиз. Агар бўлмаса, йўқ.

Магуайр – “Лестер” футболчиси. Биламан, “Бавария”да Лерой Сане ҳақида кўп гапиришни ёқтирадиган инсонлар бор, аммо мен одатда бошқа жамоада тўп сурадиган ўйинчилар ҳақида гапирмайман”, – дейди мутахассис.

Ўқилган: 2757
Манчестер Сити Трансферлар Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Вулверхэмптон” АПЛда антиқа рекорд қайд этди
20:34
"Челси" клуби "Ливерпуль"га қарши ўйинга бир неча футболчиларсиз келмоқда
08:20
Англия чемпионати, 27-тур. "Тоттенхэм" – "Кристал Пэлас" 4:1
05:32